Питер Хюистра: Ўйинни назорат қилдик ва муҳим ғалабага эришдик

Олмалиқда АГМК устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини билдирди.

- Икки турли хил бўлимларга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, вазиятлар юзага келтирдик. Чиройли ҳужумлар ташкил қилиб, яхши голлар уришга эришдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ўз тарафимизда ўйнадик. Кучли шамол узатмаларга таъсир қилди. Мезбонлар бир неча имкониятларга эга бўлишди. Умуман олганда, ўйиндан қониқдим. Биз баҳсни назоратимизга олдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Ўқилган: 3239
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca-Cola Суперлига. 4-тур расмийлари
07:09
Расман: Тошкент 2025 йил ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади
01:38
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига тайёргарликни бошлади
18:13