"Пахтакор" - "Машъал": Превью

Жамоамиз Суперлига 2-турида Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилади.

Ушбу баҳс жамоамиз учун жорий мавсум ўз майдонидаги илк беллашув саналади. Футболчилар дастлабки баҳсда чиройли ва ҳужумкор футбол билан мухлисларни хурсанд этиш иштиёқида майдонга тушишади. Рақибдан Муҳаммад Йўлдошев ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.

Жамоалар чемпионат баҳсларида 36 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 25тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" ютуққа эришган. 6 ўйин дуранг билан якунланган. "Шерлар" рақиб дарвозасини 72 бор ишғол қилган бўлсалар, муборакликлар 25 гол уришган.

Тошкентда кечган 18 беллашувнинг 16тасида "Пахтакор" муваффақият қозонган. Биттадан ўйинда дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. Ўз майдонидаги ўйинларда жамоамиз 10 марта "Машъал" устидан йирик ютуққа эришган. Охирги марта Муборак клуби Тошкентда 2007 йил очкони қўлга киритган. Ўшанда баҳс 3:3 ҳисобида якунланган. Тошкентдаги сўнгги 10 тўқнашувда "Пахтакор" кетма-кет зафар қучган. Ўтган йили "Шерлар" 3:0 ҳисобида устун келишган.

"Пахтакор" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйин 15 март, душанба куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Ўқилган: 2983
Машъал Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бухоро”нинг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?
20:16
Вазиятлардан фойдаланмаслик очко йўқотишга олиб келди
04:46
"Бунёдкор" икки нафар футболчи трансферини эълон қилди. Улардан бири Санжар Турсунов
10:43