"Ханчжоу-2022"нинг "Катта нилуфари" қурилиш соҳасида мукофотга сазовор бўлди

Ханчжоудаги Осиё ўйинлари ва халқаро кўргазма марказининг бош стадиони Хитойнинг қурилиш ва муҳандислик соҳасидаги нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди. “Катта Нилуфар” номи билан машҳур стадион ўтган йил сентябрь ойида “China Construction Engineering Luban Award” (“Миллий олий сифатли лойиҳа”) мукофотига сазовор бўлган эди.

Осиё ўйинларининг бош стадионига тақдим этилган янги “Любань” мукофоти 1987 йилда таъсис этилган ва Хитойда қурилиш сифати учун олий мукофот ҳисобланади. Бу мукофот Турар жой қурилиши, шаҳарлар ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлиги томонидан таъсис этилган. “Любань” мукофоти “Хитой қурилишининг Оскари” номи билан машҳур.

Цяньтан дарёсининг жанубий соҳилида жойлашган “Катта Нилуфар”да 2022 йил XIX Осиё ўйинларининг тантанали очилиши ва ёпилиш маросимлари, шунингдек енгил атлетикачилар мусобақалари бўлиб ўтади.

Умумий майдони 216 000 квадрат метрни ташкил этадиган яқинда қурилган бу арена 80 173 томошабинга мўлжалланган.

Ўқилган: 1980
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ХОҚ Париж-2024 Ўйинларининг янгиланган режасини тасдиқлади
07:11
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги 4 нафар паралимпиячидан допинг чиққани ҳақидаги хабарга расмий баёнот берди
16:33
Кун тарихи: Олимпия ўйинларида илк олтин медаль олганимизга 26 йил бўлди!
00:25