Жота тез орада сафга қайтади

Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Диогу Жота сафга қайтишга яқин.

Футболчи чоршанба куни умумий гуруҳдаги машғулотларда иштирок этиши кутилмоқда. Агар жисмоний ҳолатини тиклашга улгурса, португалиялик ўйинчи 28 февраль куни бўлиб ўтадиган "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинда иштирок этади.

24 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди. Жота тиззасидаги жароҳат туфайли 2020 йилнинг 9 декабридан бери ўйнамаяпти.

Ўқилган: 221
Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" жамоаси 2 нафар ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда
18:33
“Челси” бош мураббийлиги учун кутилмаган номзод пайдо бўлди
11:57
"Тоттенхэм" – "Вест Хэм": Таркиблар!
15:48