Куман: "ПСЖ" билан ўйинда ҳам ҳафсалам бунчалик пир бўлмаганди

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман Испания чемпионатининг 24-тури доирасида бўлиб ўтган "Кадис"га қарши ўйиндан (1:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижа ҳафсаламни пир қилди. Бундай ўйинларда ғалаба қозонишимиз талаб этилади. Аммо биз буни уддалай олмадик. "Атлетико" бу турда мағлуб бўлганини инобатга олсак, "Барселона" пешқадамга яқинлашиб олиш учун ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

Сешанба куни "Пари Сен-Жермен"га ютқазганимизда ҳам ҳафсалам бунчалик пир бўлмаганди. Икки очко йўқотишга ҳақимиз йўқ эди. Мен ўйинчиларни айблашни ёқтирмайман. Умуман олганда, ҳужум чизиғи вакиллари ўз ишларини уддалашди, яхшироқ ҳимояланашимиз керак. Ғалаба қозонишимиз шарт эди", – дейди Куман "Mundo Deportivo"га берган интервьюсида.

Ўқилган: 1096
Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Лион" қишда 3 нафар футболчини сотиб олмоқчи
18:21
Балотелли Мбаппени ҳам ортда қолдирди
08:31
Неймар "Барселона"га трансфери амалга ошмаганидан жаҳли чиққан. "ПСЖ" уни жазолаяпти деган фикрда
11:06