“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги йиғинни бошлади

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси бугундан навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Жамоа аъзолари бугун Тошкент шаҳрида йиғилиб дастлабки машғулотларни ўтказишди.

Таркибга миллий ва олимпия терма жамоалари йиғинидан қайтган Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Асадбек Собиржоновлар қўшилишди. Яна бир терма жамоага чақирилган футболчимиз Ойбек Рустамов эса миллий терма йиғини вақтида кичик жароҳат олганлиги боис машғулотларда иштирок этмаяпти.

Жамоамиз мураббийлари кўригида бўлиб турган Япониялик футболчи Татсуро Нагаматсу бу сафарги йиғинга таклиф қилинмади. “Шунқорлар”нинг Тошкентдаги машғулотлари 27 февралга қадар давом этади. Йиғин давомида суперлига жамоаларидан бири билан назорат учрашуви ўтказиш ҳам мураббийларимизнинг режаларидан ўрин олган.

Ўқилган: 742
Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бунёдкор": Жамоаларимиз ўртоқлик учрашувида майдонга тушди
09:24
Назорат ўйини. "Шердор" - "Динамо" 0:0
06:41
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви ҳақида маълумот
09:55