Ройс Германия чемпионатида 300-учрашувини ўтказди

Бундеслиганинг 22-туридан ўрин олган "Шальке-04" – "Боруссия" (0:4) учрашуви дортмундликлар ҳужумчиси Марко Ройс учун Германия чемпионатидаги 300-ўйин сифатида тарихга кирди.

"Opta Joe" хабарига кўра, Ройс Бундеслигадаги дебют учрашувини 2009 йилнинг 9 августида "Боруссия" (Мёнхенгладбах) жамоаси таркибида ўтказган. 2012 йилда футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клубига кўчиб ўтган эди. 300 та учрашув давомида Марко 130 та гол урди ва 85 та голли узатмани амалга оширди. "Арилар" сафида у икки бор Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Маълумот учун, Марко Ройс жорий мавсум барча турнирларда 32 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урди ва 7 та голга ҳаммуалифлик қилди.

Ўқилган: 3951
Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Арьен Роббен фаолияти давомида ишлаган энг кучли мураббийни айтиб ўтди
02:53
"Боруссия" Санчони сотишга қарор қилди
08:11
“Боруссия” М Зоммер билан шартномасини узайтирди
06:06