Роналдиньонинг онаси вафот этди

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньонинг онаси коронавирус инфекцияси билан оғриган эди, у 21 февраль куни ҳаётдан кўз юмди.

"Diario Ole" нашри хабарига кўра, 40 ёшли собиқ футболчи 2020 йилнинг декабь ойида онаси Мигелина Элои Дос Сантос коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берганди. Мигелина Элои сўнгги бир ой давомида Бразилияда шифохонанинг жонлантириш бўлимида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо 2018 йилнинг 16 январь куни Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби сафида футболчилик фаолиятини якунлаганди.

Ўқилган: 435
Коронавирус Роналдинью

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германиядаги битта ўйинда 37:0 ҳисоби қайд этилди. Ютқазган жамоа ижтимоий масофа сақлаб ўйнаганди
09:02
Коронавирус 23 апрель ҳолати бўйича вазият. Бугунгача бўлган статистика
07:55
Жанни Инфантино: Коронавирусдан кейин футбол бошқача бўлади, биз эса ниҳоят инсонга "айланамиз"
06:31