Мадриднинг "Реал" клуби 2018 йилда норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни 8 миллион еврога сотиб олмагани маълум бўлди.
"Marca" нашрининг ёзишича, Мадрид клуби олдида Норвегиянинг "Мольде" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Холандни 8 миллион еврога сотиб олиш имконияти бўлган. Бироқ, "Қироллик клуб" унинг ўрнига бразилиялик футболчилар Винисиус, Родриго ва Рейниер вариантларини кўриб чиққан.
Бир йил ўтиб, Холанд 8 миллион евро эвазига "Ред Булл Зальцбург"га ўтган, 2019 йилнинг декабрида эса 20 миллион евро эвазига "Боруссия" Дортмунд сафига келиб қўшилганди. Ҳозирда 20 ёшли форварднинг трансфер баҳоси 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Реал" 3 йил олдин Холандни 8 миллион еврога сотиб олмаган
Ўқилган: 647