"Ҳожиакбар Отажонов" хотира турнири. Отажонов шогирдлари қолдирилган учрашувда ғалаба қозонди

2-лига жамоалари ўртасида давом этаётган «Ҳожиакбар Отажонов» хотира турнирининг 2-туридан қолдирилган учрашув ўтказилди.

Мурод Отажонов мураббийлигидаги «Бунёдкор-А» мусобақанинг 2-туридан қолдирилган ўйинни ўтказди. Тошкент ҳарбий округи жамоасига қарши баҳс вакилларимизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Футболчиларимизнинг тўрт голига меҳмонлар бир маротаба жавоб қайтарди. Якунда ҳисоб – 4:1.

«Ҳожиакбар Отажонов» хотира турнири
«Б» гуруҳи. 2-турнинг қолдирилган ўйини
«БУНЁДКОР-А» - ТҲО – 4:1 (3:1)
20 февраль. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
Бош ҳакам: Эдита Миробидова.
«Бунёдкор-А»: Бахтиёр Худоёров, Далер Қўзибоев, Дилшод Дадажонов, Лазиз Мўйдинов, Ислом Абдужабборов, Ҳумоюн Исломов, Жавлон Анваржонов, Дилмурод Орипов, Асадбек Адамов, Қаландар Қудратов, Темур Эргашев.
Захирадагилар: Абдусафар Абдумавлонов, Жавоҳир Ашуров, Анвар Маматов, Аюб Омонов, Раҳим Абдурашидов, Абдумўмин Мўминов, Далер Ядгоров.
Голлар: Ислом Абдужабборов, 15 – 1:0. Дилмурод Орипов, 42 – 2:0. Павел Соломин, 44 – 2:1. Дилмурод Орипов, 45 – 3:1. Анвар Маматов, 74 – 4:1.

Ўқилган: 1475
Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи - 19 сентябрь
02:32
Ўзбекистон "B" Про лигасида 4-тур учрашувлари ўтказилди
04:21
Coca Cola Суперлига. "Насаф" клуби "Локомотив"ни йирик ҳисобда енгди, "Пахтакор" эса "Андижон"ни таслим этди
20:53