Лаутаро Мартинес "Интер" билан шартномасини узайтиради

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес клуб билан шартномасини узайтиради.

Лаутаронинг янги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган бўлади. Аргентиналик ўйинчининг маоши бир мавсум учун 2,5дан 4,5 миллион еврогача ошади. Шунингдек, футболчи забт этиш жуда ҳам осон бўлган бонусли бандлар ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мартинеснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган ва унда эҳтимолий харид нархи 111 миллион евро этиб кўрсатилган.

Ўқилган: 769
Лаутаро Мартинес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Одил Аҳмедов ЎзМУда ўз футбол академиясини очди
17:42
Абрамов: "Бунёдкор" ўз олдига Кубокни ютиш вазифаси қўйган
09:13
Иккинчи лига. Отажонов шогирдларига тенг келадигани топилмади
12:16