"Пахтакор": Футзал жамоамиз 11-турни ғалаба билан бошлади

Бугун футзал бўйича олий лигада 11-тур баҳсларига старт берилди.

"Пахтакор" футзалчилари "Бунёдкор" мажмуасида "Қўқон-1912" билан кечган беллашувда 10:3 ҳисобида зафар қучди. Чемпионат тўпурари Акбар Усмонов ҳисобига 5 гол ёзилди. Фарҳод Абдумавлонов, Муҳаммадали Зоиров, Аваз Абдувалиев, Илҳом Ражабов ва Феруз Фахриддинов биттадан тўп муаллифига айланди. Бунга жавобан қўқонликлар уч гол уришга эришишди. Эртага 11-турнинг марказий ўйинида "Пахтакор" футзал жамоаси АГМК билан баҳс олиб боради.

"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 3:10 (1:4)
Голлар: Каримов 17, Тўхтабоев 24, 39 - Абдумавлонов 9, Зоиров 9, Усмонов 16, 18, 35, 38, 39, Абдувалиев 22, Ражабов 35, Фахриддинов 39.

Ўқилган: 2686
Пахтакор Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади
15:41
Биринчи лига. 12-тур учрашувлари расмийлари
07:52
Максим Шацких: Етарлича вазиятлар яратдик ва ғалаба қозондик
09:07