Мифтахуддинов шогирдлари мағлуб бўлди

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Ринат Мифтахуддинов мураббийлигидаги «Бунёдкор U-18» бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги «Локомотив» ўринбосарларига қарши майдонга чиққан «қалдирғочларимиз» мағлубиятга учради. Учрашувни фаол ўтказган футболчиларимиз биринчи бўлимда меҳмонлар дарвозасини икки марта ишғол қилди. Танаффусдан сўнг амалга оширилган ўзгаришлар натижага ҳам ўз таъсирини ўтказди ва «темирйўлчилар» Ғуломов дарвозасини уч марта нишонга олди. Оқибатда Мифтахуддинов шогирдлари мағлуб бўлди.

Ўртоқлик учрашуви
«БУНЁДКОР U-18» - «ЛОКОМОТИВ U-21» - 2:3
6 февраль. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
«Бунёдкор U-18»: М.Ғуломов, М.Маҳмудов, Ш.Юсупов, Ш.Муҳсинов, М.Маҳамаджонов, М.Асадуллаев, Р.Мухаметшин, А.Усмонов, К.Волнухин, С.Каримов, М.Баҳодиров.
Захирадан тушганлар: Д.Волнухин, У.Раҳимов, О.Шомуродов, С.Раҳматов, И.Асқаров.
Голлар: М.Асадуллаев, М.Маҳамаджонов.

Ўқилган: 2058
Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" - "Машъал": Превью
16:49
Шота Арвеладзе: Бекободда ўйнаш ҳамиша қийин
03:14
"Пахтакор" – "Қўқон-1912". Лига Кубоги превьюси
12:37