Aёллар терма жамоамиз Aнталья сафари олдидан Тошкентда йиғин ўтказади

Aёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 8-14 февраль кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Бир ҳафта давом этадиган мазкур йиғиндан сўнг, Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз 15 февраль куни Aнталья шаҳрига йўл олади.

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Туркиянинг Aнталья шаҳрида ташкил этиладиган “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турнирида қатнашади.

15-24 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари Экватор Гвинеяси, Нигерия ҳамда Замбия аёллар терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Ўқилган: 512
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Олий лига, аёллар футболи. 10-тур расмийлари
04:21
Аёллар чемпионатида иштирок этувчи клублар бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил этилди
09:01
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринни эгаллади
12:43