"Пахтакор": БАА йиғини мағлубият билан якунланди

Дубайдаги йиғинда "Пахтакор" учинчи назорат баҳсида Латвия чемпиони "Рига"га имкониятни бой берди.

Бу сафар ҳам бош мураббий Питер Хюистра тўлиқ икки таркибни синаб кўрди. Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш борди. Жамоамиз бир неча қулай имкониятларни юзага келтирди. Дердийок ва Чераннинг уринишлари хавфли чиқди, бироқ голга айланмади. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлардан кейин ригаликлар икки тўп киритишди. Дастлаб Мбомбо пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, кейин Филиппов боши билан дарвоза олдидан аниқ зарба бериб орадаги фарқни оширди. Шу тариқа жамоамиз Дубай йиғинида сўнгги назорат ўйинида мағлубиятга учради.

"РИГА" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (0:0)
3 февраль. Дубай. "Жебел Али" мажмуаси.
"Рига": Пурин, Фёдоров, Чернормордийс, Враньянин, Ругинс, Пишкевич, Ната, Брисола, Рамос, Камесс, Милошевич.
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 32; Исақов, 63), Алижонов (Комилов, 46), Аъзамов (Чобанов, 63), Кримец (Анзур Исмоилов, 46), Сайфиев (Азмиддинов, 63), Ҳамробеков (Холматов, 63), Собирхўжаев (Иминов, 54), Турғунбоев (Эркинов, 57), Йўлдошев (Розиев, 63), Черан (Темиров, 63), Дердийок (Холдорхонов, 63).
Голлар: Мбомбо, 69-пен - 1:0. Филиппов, 75 - 2:0.

Ўқилган: 2388
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сетьен: Далалар кезиб, ютиб олган совринларимни сигирларга кўрсатишни истайман
20:04
“Реал” ўзида иродали ғалабага эришди
08:24
Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси бугун Сингапурга жўнаб кетади
10:51