Токио-2020 Ташкилий қўмитаси Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда

Токио-2020 Ташкилий қўмитаси коронавирус билан боғлиқ барқарорлашмаган вазиятда Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказиш мумкинлиги масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақида Ташкилий қўмита раиси Ёсиро Мори матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз аслида Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказишни хоҳламаслигимиз аниқ. Агар шу масала тўғрисида ўйламасак, мусобақаларни ўтказишни уддасидан чиқмай қолишимиз ҳам мумкин”, – деди Ёсиро Мори. Расмий вакил Ташкилий қўмита ўз шерикларидан Олимпия ўйинларини ўтказиш бўйича бирорта эътироз олмаганини ҳам таъкидлади.

Киодо агентлиги агар Япония ҳукумати коронавирус билан боғлиқ вазиятни шу йил ёзига борганда ҳам тўла назорат остига олишга муваффақ бўлмаса, режадаги чораларнинг бирини амалга ошириш ҳақида ўйлаётганини хабар берган эди. Бу чоралар орасида Олимпия ўйинлари пайтида стадионлардаги томошабинлар сонини кескин чегаралаш, ёки уларсиз ўтказиш ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ўқилган: 1980
Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кунни тўғри ва самарали ташкил этиш
04:02
Кун тарихи: Олимпия ўйинларида илк олтин медаль олганимизга 26 йил бўлди!
00:25
Ольга Забелинская жаҳон чемпионатида қайси кунлари иштирок этади?
02:15