Сами Хедира фаолиятини Бундеслигада давом эттиради

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира Германияга қайтиши мумкин.

Футболчи айни пайтда Берлиннинг "Герта" жамоаси билан музокара ўтказмоқда. Бугун у немис клуби учун тиббий кўрикдан ўтиши керак, шундан сўнг томонлар орасида битим тузилади.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли германиялик ўйинчи "Ювентус" сафида 2015 йилдан бери ўйнайди. У Турин клуби таркибида умумий 145та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 13та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 983
Сами Хедира

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кристина Середа ПРО-лига "Б" гуруҳидан ўрин олган учрашувда ишлайди
09:03
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони ЙТҲга учради
07:56
“Андижон” янги мавсумга тайёргарликни бошлади
05:22