ЎФA ва МОҚ ходимлари ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор тадбирлар ва мусобақаларни ташкил этиб келмоқда.

Ҳусусан, бугун ЎФA ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ходимлари ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ишчи ходимларнинг жисмоний ривожланиши орқали меҳнат унумдорлиги ва самарали иш фаолиятига эришиш мақсадида футбол бўйича ўртоқлик ўйини ўтказилди.

Тошкент темирйўл муҳандислари институти майдонида бўлиб ўтган ушбу баҳсда 3-3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Ўқилган: 946
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Турғунбоев терма жамоага жалб этилди
13:51
Статистика. “Динамо”. Ким қанча ўйнади, нечта гол урди?
16:46
IFFHS талқинига кўра АПЛ дунёнинг энг яхши чемпионати
14:05