“Спартак” – “Пахтакор”: Превью

“Шерлар” 30 январь куни назорат учрашувида Дубайда “Спартак” билан майдонга тушади.

Расмий ўйинларда охирги марта жамоамиз “Спартак” билан 1991 йил 19 октябрь куни СССР чемпионати доирасида тўқнаш келиб, Андрей Пятницкийнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган.

Ўтган йили февраль ойида Москвада жамоалар "Откритие Арена" стадионида ўртоқлик беллашувида иштирок этишганди. Унда "Спартак" 4:0 ҳисобида зафар қучганди.

Расмий ўйинлар тоифасида “Пахтакор” москваликлар билан 47 бор учрашув ўтказган. Уларнинг 8тасида “Шерлар” ғалабага эришган бўлса, 18 бор томонлар дуранг натижа қайд этишган. 21 марта “Спартак” зафар қучган. “Пахтакор” рақиб дарвозасига 43 тўп киритган бўлса, Москва жамоаси 78 бор гол уришни уддалаган. “Спартак” ўз тарихида 12 бор СССР чемпионати, 10 марта СССР Кубоги, 10 марта Россия чемпионати ва 3 бор Россия Кубогини қўлга киритган. Айни пайтда жамоани германиялик мутахассис Доменико Тедеско бошқармоқда.

“Спартак” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги назорат баҳси 30 январь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 17:00да Дубайдаги "Жебел Али" мажмуаси майдонида бошланади.

Ўқилган: 2197
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи старт олади
18:33
Европа Чемпионлар лигаси, 1-тур. "Барселона" - "Бавария" 0:3
03:58
Погба Франция терма жамоасидан кетгани ҳақидаги маълумотни рад этди ва The Sun нашрини судга бермоқчи
14:40