IFFHS рейтинги бўйича Мурод Холмуҳаммедов Виржил ван Дейкни ортда қолдирди

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2011—2020 декадасида энг кўп гол урган ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди. Статистикани тузишда миллий чемпионат олий лигасида, мамлакат кубоги баҳсларида, клуб миқёсидаги расмий халқаро  учрашувларда, миллий терма жамоа расмий ўйинларидаги урган голлари ҳисобланган.

Унга кўра, “Қўқон-1912” ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов 19-ўрин, узоқ вақт давомида “Металлург” клуби шарафини ҳимоя қилган, бугунги кунда “Янгиер” жамоасида фаолият олиб бораётган Дилмурод Каримов 52-ўринни эгаллаган.

Холмуҳаммедов бу борада “Ливерпуль” ҳимоячиси Виржиль ван Дейк ва “Реал” футболчиси Марселони, Каримов эса “Бенфика” футболчиси Ян Вертонген ва “Боруссия” ҳимоячиси Матс Хуммельсни ортда қолдирган.

Ўқилган: 1461
Рейтинглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хабиб Нурмагомедов: Менга футбол ММА дан ҳам кўпроқ ёқади
09:40
Йилнинг энг яхши футзалчиси бўлишга номзодлар: Якуний учлик аниқ
15:41
Ёшларимиз яна мағлуб бўлишди
15:38