Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубогининг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Бу йил қитъа миқёсидаги халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини “Пахтакор” (Тошкент), AГМК (Олмалиқ) ва “Насаф” (Қарши) клублари ҳимоя қилиш имкониятига эга.
ОФК Кубоги қуръа натижаларига кўра, АГМК (ёки “Насаф”) Туркманистоннинг “Олтин аср”, Тожикистоннинг “Хўжанд” ва Қирғизистоннинг “Олой” жамоалари билан биргаликда “F” гуруҳидан ўрин олди.
ОФК Кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари 14-20 май оралиғида марказлаштирилган форматда бўлиб ўтади.
ОФК Чемпионлар лигаси қуръа натижаларига кўра, “Пахтакор” “Шаржа” (БАА), “Тракторсози” (Эрон) ҳамда “Ал Вахда” - “Ал Қува” ўйини ғолиби билан “В” гуруҳидан ўрин олди.
АГМК жамоаси плей-офф босқичида меҳмонда Қатарнинг “Ал Гарафа” жамоасига қарши майдонга тушади.
ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 14-30 апрель оралиғида марказлаштирилган форматда бўлиб ўтади.
“Пахтакор” тўғридан-тўғри қитъа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан мусобақага қўшилса, олмалиқликлар плей-оффда ўз омадини синаб кўради. AГМКнинг плей-оффдаги натижасидан келиб чиққан ҳолда “Насаф” ОФК-Кубогида қатнашиши мумкин бўлади.
Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубогига қуръа ташланди
Ўқилган: 14157