"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди

"Шерлар" хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай амирлигига йўл олишди.

21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида йиғин ўтказиш режалаштирилган. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Ўйинлар Россиянинг номдор клублари "Зенит" ва "Спартак", шунингдек, Латвиянинг "Рига" жамоасига қарши ўтказилади. Беллашувлар мос равишда 24 ва 30 январь, 3 февраль кунлари бўлиб ўтади. "Зенит" билан баҳс "Над Ал Шеба", кейинги икки учрашув эса "Жебел Али" мажмуаси майдонида ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақтида келтирилган.

Йиғин мобайнида жамоамиз Дубайдаги "Гранд Хаятт" меҳмонхонасида истиқомат қилиши мўлжалланган.

24 январь, 12:00, "Над Ал Шеба"
"Пахтакор" - "Зенит" (Санкт-Петербург)

30 январь, 17:00, "Жебел Али"
"Пахтакор" - "Спартак" (Москва)

3 февраль, 17:00, "Жебел Али"
"Пахтакор" - "Рига" (Латвия)

Йиғинда иштирок этадиганлар рўйхати

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов.

Ҳимоячилар - Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Акрам Комилов, Анзур Исмоилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Егор Кримец.

Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков, Владимир Козак, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Аброр Исмоилов, Асад Собиржонов, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров.

Ҳужумчилар - Эрен Дердийок, Пўлатхўжа Холдорхонов, Улуғбек Ҳошимов.

Мураббийлар штабига узоқ йиллардан бери юртимизда ишлаб келаётган Мирко Еличич келиб қўшилганини таъкидлаб ўтамиз. У жамоамизда фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бош мураббий - Питер Хюистра.
Мураббийлар - Гоча Ткебучава,  Ласло Ямбор, Мирко Еличич, Анвар Рашидов.
Техник директор - Собир Ходиев.
Спорт директори - Жаъфар Ирисметов.
Шифокор - Умид Баҳромов.
Массажчилар - Шавкат Ерёмин, Виталий Сизов.
Тасвирчи - Ҳожиакбар Шарапов.
Илмий ходимлар - Юрий Сиянов, Сергей Малаштан.
Маъмурлар - Достон Толибжонов, Шоюнус Шоқодиров.

Ўқилган: 2225
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Россия чемпионати, 21-тур. Бугун "Ростов" – ЦСКА учрашуви бўлади
12:02
Скоулз Погба ҳақида: У худди Жеррардга ўхшайди, Поль ҳамма нарсани билади
18:26
Алан Ширер бу мавсумдаги АПЛ терма жамоаси тузиб чиқди
14:24