"Реал" клуби Камавинганинг трансфери бўйича ишни тўхтатиб қўйди

"Реал" клуби "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани сотиб олишни номаълум муддатга суриб қўйди, деб маълумот бермоқда As нашри.

Франциялик футболчи вакиллари билан "Реал" ўртасидаги алоқа ир ой аввал бошланган эди, бироқ ҳозир улар энг камида апрель ойига қадар ортга қолдирилди.

Мадридликлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятнинг қандай ривожланишини ва ЕЧЛ плей-офф босқичида қаергача боришини кузатишади ва шундан кейин клуб бюджети борасида тўлиқ тасаввур пайдо бўлади.

Аввалги маълумотларга кўра, Камавингага "Бавария" клуби томонидан қизиқишлар бўлгани айтилган эди.

Ушбу мавсум 18 ёшли ўйинчи Лига 1 да 17 та ўйин ўтказган бўлиб 1 та голва 1 та голли узатма амалга оширган.

Ўқилган: 864
Реал Мадрид Ренн Трансферлар Эдуардо Камавинга

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Атлетико” жамоаси “Арсенал” ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи
16:18
Бир нечта топ-клублар “Эспаньол” футболчисига қизиқиш билдирмоқда. “Реал”да уни сотиб олиш ҳуқуқи бор
20:56
“Манчестер Юнайтед” Траорега қизиқиш билдирмоқда
14:52