Неймар жароҳатини тиклади ва Франция Суперкубогида иштирок этиши мумкин

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар тўпиғидаги жароҳатидан қутулди.

Бразилиялик футболчи Франция Суперкубоги финал учрашида иштирок этиши мумкин. Ўйинда шу билан бирга Преснель Кимпембе, Леонардо Паредес ва Данило Перейра ҳам ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлади.

"Неймар ўйнашга тайёр, чоршанба куни тонгда биз унинг учрашувда иштирок этиши борасидаги қарорни қабул қиламиз", - дейди парижликлар мураббийи Маурисио Почеттино.

Неймар 13 декабрь куни "Лион" ярим ҳимоячиси Тиаго Мендеснинг фолидан кейин жароҳат олган эди. Ўшанда ҳужумчи майдонни ўзи тарк эта олмади ва уни кўтариб олиб чиқиб кетишди.

Ўқилган: 1684
Жароҳатлар Неймар ПСЖ Франция Кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пике Мессини Марадона билан таққослади
11:01
Англия чемпионати, 22-тур. "Манчестер Сити" ўзида "Челси"ни кичик ҳисобда енгди
01:45
Италия Кубоги, ярим финал. "Милан" – "Ювентус" 1:1. Роналдунинг голи жамоасини мағлубиятдан қутқарди
02:56