Доха шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Мастерс” мусобақасининг иккинчи кунида кечки дастур беллашувлари ўтказилмоқда. Бироз аввал -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев бронза медали учун баҳс олиб борди.
Канадалик Энтони Бушарга қарши баҳсда ҳамюртимиз вазари баҳоси билан устун келди ва дзюдо бўйича терма жамоамизнинг мавсумдаги илк медалини тақдим қилди. Таъкидлаш жоиз, бу Ҳикматиллоҳ учун фаолиятидаги “Мастерс” мусобақаларидаги илк медалдир. Сурхондарёлик полвонимиз шу билан бирга Токио-2020 Олимпиада рейтинги учун 900 очкони ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда. Бугун мусобақада иштирок этган вакилларимиз ўз ҳисобларига қуйидаги рейтинг очколарини қўшиб қўйишди:
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – 900
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – 468
-81 кг: Камолиддин Расулов – 200
-70 кг: Гулноза Матниязова – 200
Мусобақада эртага иштирок этадиган ҳамюртларимизга ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Янги мавсумнинг илк медалига Ҳикматиллоҳ Тўраев муаллифлик қилди
Ўқилган: 363