ЎзПФЛнинг тиббий комиссияси янги мавсум режаларини муҳокама қилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси пандемия шароитида футбол учрашувларини барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш мақсадида малакали шифокорларни жалб қилган ҳолда Комиссия ташкил этган эди.

Мазкур Комиссия COVID-19 пандемияси даврида клублардаги футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар орасида эпидемиологик вазиятни ва уларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиш бўйича самарали иш олиб бора олди ва бу 2020 йилги мавсумни жиддий кечикишларсиз якунлаш имконини берди.

Шифокорлардан иборат Комиссия 2021 йилда ҳам ўз фаолиятини давом эттиради. Клублар шифокорлари билан мунтазам алоқада бўлган ҳолда иш олиб борилиб, коронавирусга тест топшириш жараёнини мувофиқлаштириш, касаллик аниқланган ҳолатларда керакли тавсияларни бериш асносида футболчиларнинг соғлиғи ҳолати мониторинг қилиб борилади.

Бугун ЎзПФЛ комиссияси янги мавсумга тайёргарлик жараёни бўйича йиғилиш ўтказди. Унда бир қатор муҳим масала ва янгиликлар муҳокама этилди. Жумладан, бундан буён жамоаларнинг мавсум бошланиши арафасида тиббий кўрикдан ўтиш жараёни олдингидек фақат Тошкентда ўтказилмайди. Энди ҳар бир клуб янги мавсум тайёргарлиги доирасида тиббий кўрикдан ўтиш учун пойтахтга келиши шарт бўлмайди ва ўз шаҳрида жойлашган тиббий муассасада кўрикдан ўтиши мумкин бўлади.

Тиббий комиссия клублар шифокорлари фаолиятига кўмаклашиш мақсадида яна бир қатор янгиликлар жорий этишни режалаштирмоқда.

Ўқилган: 716
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлигаси. 10-тур: “Қизилқум” кичик ҳисобда “Бухоро”ни мағлуб этди
19:19
Тачмурод Агамуродов: Биринчи голдан сўнг барчаси ўзгариб кетди
22:02
"Пахтакор" ва ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида меморандум имзоланди
21:47