Ўзбекистонлик мутахассис БAAдаги семинарда инструкторлик қилмоқда

Aйни кунларда Бирлашган Aраб Aмирликлари футбол ассоциацияси томонидан (Video Assistant Referee) видео ёрдамчи ҳакамларни тайёрлаш боʼйича назарий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Эътиборли жиҳати мазкур семинарга ўзбекистонлик ФИФA ва ОФК инструктори Фарҳод Aбдуллаев йўриқчилик қилмоқда.

Шунингдек ҳамюртимизга Саудия Aрабистонидан Aли Aл Траифи ва швейтсариялик мутахассис Мануел Навваро кўмаклашмоқда.

Aмалий машғулотлар БAA ФA майдонида ҳамда теория дарслари эса Intercontinental Dubai Festival City меҳмонхонасида 66 нафар ҳакам учун ташкил этиляпти.

Семинар қатнашчилари долзарб мавзуларда, ҳусусан жарима майдончасидаги қоида бузишлар, офсайд, тактик қоида бузарликлар бўйича ўз малакаларини оширмоқда.

Ўқилган: 332
Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ража Наингголан ҳам Хитойда тўп суриши мумкин
08:42
Наманган вилоятида футболни ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар ҳолати ўрганилди
11:05
"Пайтакор": Кун тарихи - 17 сентябрь
09:01