"Ёвуз одам", фақат яхши маънода ёки яна Серхио Рамос ҳақида... ("ИнтерФутбол" блоги)

France Football нашри яқинда ўз ўқувчилари ўртасида махсус сўров ўтказганди. Унда мухлислар ҳукмига «Реал» сардори Серхио Рамосни футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи сифатида таърифлаш мумкинми?» саволи ҳавола этилди. Натижага келсак, 67 фоиз иштирокчи саволга ижобий жавоб берди. Маълумот учун, Рамос Испания чемпионати тарихида энг яхши тўпурар-ҳимоячи ҳисобланади - унинг голлари сони 100тадан ошди. Умуман, 34 ёшли «танк» «Реал» билан нақ 22та соврин ютди.

Серхио болалигида, маҳаллий турнир ўйинида тўп учун курашда акаси Рененинг бурнини синдирган. «Футболда ака-укачилик кетмайди», - дея ўйиндан кейин онаси олдида ўзини оқлаган экан Серхио. Орадан анча йиллар ўтиб, «ёвуз одам» ЧЛ финалида Муҳаммад Салоҳни йиқитди. Мисрликлар ҳалигача уни атайин шундай қилганликда айблашади. «Ювентус»га қарши ЧЛ финалида эса, симуляция ишлатиб, Хуан Куадрадога иккинчи сариқ карточка кўрсатилишини таъминлади. «Реал» бир неча йил олдин қаторасига 5та ўйинда ғалаба қозонолмагач, Рамос машғулотлар жараёнида ёш ҳимоячи Серхио Регилонни тўп билан икки бора тепди. У эса сардорга жавоб беролмасди. Тўғри, Серхио кейинчалик адашидан кечирим сўради. Рамоснинг антиқа хатти-ҳаракатлари қаторида Каталонияга «тупуриши» ҳақидаги гапи ҳам, сиёсий жиҳатдан ёмон баёнотлари ҳам бор. Аммо тан олайлик, Рамос бу ёвузлик ва жодугарликларни майдондаги эффектли ўйини билан ювиб юборади. Мухлислар уни craque (истеъдодли бола ёки тутиб бўлмас қасоскорни мақташ учун универсал испанча сўз) ибораси ёрдамида мақташади. Йўқ, Рамос оддий craque эмас, балки CRAQUEдир.

***Серхио Рамос Испания термаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 8-ўринда (унинг ҳисобида худди афсонавий Альфредо ди Стефано каби 23та гол бор).

***Испания термаси тарихида ҳимоячилардан биргина Фернандо Йерро (29та гол) Рамосдан кўпроқ гол урган.

***Рамос - «Реал»нинг коронавирусга қоришган чемпионлик мавсумидаги иккинчи тўпурари (Карим Бенземадан кейин). Унинг 10та голидан 4таси «Мадрид»га муҳим ғалабаларни келтирди.

***Рамос Ла Лига тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи!

Рамоснинг шахсий спорт залида ҳамма нарса бор. Савол туғилади, Серхио барқарорликни қандай сақлаб келяпти? Унга аргентиналик собиқ футболчи ўйлаб топган машқлар, шахсий спорт залидаги имкониятлар ва испан маданияти ёрдам беради. Дейлик, Рамос карантин пайти 5 литр­лик идишларда бир тонна сув сотиб олиб, барчани уйда ўтиришга ундади ва ўзи ҳомиладор рафиқаси ҳамда 3 нафар ўғли билан бирга спорт залига шунчаки, «ёпишиб» олди. У ерда эрталаб ва кечқурун La Saeta хитлари оҳанги остида шуғулланади. Залда штанга, гантель, тош, тренажёр, ТRХ арқонлари, велосипед, ҳаттоки, юриш ва югуриш учун айланма йўлак бор. Аргентиналик собиқ футболчи ва фитнес бўйича маслаҳатчи Фернандо Троянски «Реал» сардорини «танк», дея мақтайди: у ортиқча вазн тўпламасдан мушакларини бўртиришга эришди. «Рамос оёқларини югуриш йўлагида қизитиб олганидан кейингина ҳовлида тўп билан ўйнаб, чидамлилик машқларини бажаради, - дейди Троянски. - Юрак плюс қувват комбинацияси эса жароҳатлардан сақланишга ёрдам беради».

«Реал» таомномасини клуб шифокорлари назорат қилишади. Aсосий қоида - ярим тайёр маҳсулотларга рухсат йўқ. Рамос бунга тўлиқ риоя қилади, лекин ўзига хос рецептларни ҳам қўшади. Унинг нонуштаси қаҳва, мевалар ва бир бўлак нондан иборат, яна курка кўкраги ёки тухум қўшади. Профессионалларга хос парҳез. Серхио шунинг­дек, ёнғоқли салат, маккажўхорини севиб истеъмол қилади. Июль ойи охирида рафиқаси Пилар футболчини тўртинчи ўғил билан сийлади. Унинг акалари аллақачон супермаркетдан чипс эмас, балки брокколи танлашга одатланишган. Чунки Пилар хоним ҳам турмуш ўртоғи, ҳам фарзанд­ларининг тўғри овқатланишларига катта эътибор қаратади. Рамоснинг ўзи айниқса, италян таомларини қадрлайди, хусусан, макарон маҳсулотларини. Севимли ичимлиги - Nestea яхна чойи. Мадриддаги севимли ресторани - юлдузли Punto MX.

Рамосда SR4 бренди остидаги шахсий отхонаси бор....


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин...

Ўқилган: 604
Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хави: Кройфф фалсафаси мен учун ассосий йўналиш ("ИнтерФутбол" блоги)
20:18
Футбол-2020 реаллиги ва пандемия... ("ИнтерФутбол" блоги)
10:07
Футбол ўйнашга кечикилмайди… ("ИнтерФутбол" блоги)
11:08