Дибала тиззасидаги жароҳати туфайли қанча вақт майдонга туша олмаслиги маълум бўлди

"Ювентус" клуби А Серия 17-тур "Сассуоло" жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган ҳужумчи Пауло Дибаланинг тиббий кўрик натижаларини эълон қилди.

Аргентиналик футболчининг чап тиззасида тўқималар шикастланган бўлиб, унинг тикланишига 15-20 кун талаб этилади.

Шу тариқа, Дибала А Серия доирасида "Интер" (17 январь) ва Италия Суперкубогидаги "Наполи"га (20 январь) қарши ўйинларни ўтказиб боради.

Жорий мавсум 27 ёшли ҳужумчи Италия чемпионати доирасидаги 11 та ўйинда майдонга тушиб 2 та гол уришга эришган.

Ўқилган: 950
Жароҳатлар Италия чемпионати Пауло Дибала Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Рома” клуби ўз дарвозаси томон пенальти белгилаган ҳакамларга миннатдорчилик билдирди
06:59
Сарри “Наполи”дан кейин “Юве”да ишлаш ҳақида: Ажрашган хотинингга вафодор бўлиб қолишинг керакми?
17:15
“Интер” ва “Рома” жамоалари муроса йўлини танлашди
05:32