IFFHS: Ўн йилликнинг энг яхши плеймейкерлари аниқланди

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра сўнгги ўн йилликнинг энг яхши плеймейкери бўлди.

Ташкилот 2011 йилдан 2020 йилгача бўлган вақтда плеймейкерларнинг натижаларини инобатга олди. Ушбу рейтингдан овоз бериш жараёнида топ-20 га кирган футболчилар ўрин олди. Ҳар йили биринчи ўринни олган ўйинчига 20 очко, иккинчи поғонани 19 очко ва шу тарзда давом этади.

Месси овоз бериш жараёнида 2015, 2017 ва 2019 йилда биринчиликни қўлга киритди, 2011, 2014, 2018 ва 2020 йилларда эса у иккинчи ўринни эгаллаб 174 очко тўплади.

Иккинчи ўринни эса "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста (127), учинчи поғонада – "Реал" футболчиси Лука Модрич (113) турибди.

Ушбу рейтингда топ-10 таликка қуйидаги футболчилар ўрин олди: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», 103), Тони Кроос (90), Эден Азар (77) (иккиси ҳам – «Реал»), Неймар («ПСЖ», 71), Месут Озил («Арсенал», 69), Андреа Пирло (63, футболчилик фаолиятини якунлаган), Яя Туре (60, футболчилик фаолиятини якунлаган).

Ўқилган: 1051
Барселона Европа футболи Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду – ТОП-5 лигаларнинг иккитасида кетма-кет 10 та ўйинда гол урган биринчи футболчи
07:54
AFC U23 Championship. Ўзбекистон ОТЖ Хитойга имкон қолдирмади
20:13
Европа Чемпионлар лигаси. Барча плей-офф иштирокчилари маълум бўлди
09:24