XXI аср миллий чемпионатларнинг энг яхши тўпурарлари аниқланди

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра ХХI асрда дунё лигаларининг энг яхши тўпурари деб топилди.

Ушбу ҳисоб-китобларда 2001 йилдан 2020 йилгача киритилган голлар ҳисобга олинган. Португалиялик футболчи ушбу вақт оралиғида 462 та тўп киритган.

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси иккинчи ўринда кетмоқда ва унинг ҳисобда 451 та гол бор. Учинчи поғонада эса "Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович 379 та гол билан турибди.

"Атлетико" тўпурари Луис Суарес (332) 4-ўринни эгаллади, 7-чи эса "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски (285). "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар ушбу рейтингда 33-ўринда (225) турибди.

Ўқилган: 1019
Жаҳон футболи Италия чемпионати Криштиану Роналду Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзил ҳамон грандлар диққатини ўзига тортяпти
07:31
Кевин де Брюйне "Андерлехт" клубига ўтиши мумкин
08:16
Жоау Канселу – “Валенсия” нишонида
04:21