Ўн йилликнинг клублар ўртасидаги энг яхши мураббийлар аниқланди

"Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) сўнгги ўн йилликнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилди.

Ушбу ташкилот мураббийнинг 2011 йилдан 2020 йилгача бўлган фаолиятини кўриб чиққан. Ушбу рейтингдан овоз йиғиш жараёнида топ-20 дан ўрин олган мутахассислар киритилган. Ҳар йили биринчи ўринни эгаллаган мураббийга 20 очко, иккинчи поғонага 19 ва шу тарзда давом этади.

IFFHS талқинига кўра Симеоне 2016 йилда энг яхши мураббий деб топилган. Унинг қўл остида мадридликлар Ла Лига, Испания кубоги ва икки маротаба Испания суперкубоги, Европа Лигаси ва Европа суперкубогини қўлга киритган. Шу билан бирга мадридликлар 2011 йилдан 2020 йилгача икки маротаба чемпионлар лигаси финалига йўл олган.

Аргентиналик мутахассис 152 очко йиғиб "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиолани (144) ва "Ливерпуль" мураббийи Юрген Клоппни (105) ортда қолдирган.

Топ-10 дан Жозе Моуриньо ("Тоттенхэм", 91 очко), Массимилиано Аллегри (77), Унаи Эмери ("Вильярреал", 70), Карло Анчелотти ("Эвертон", 57), Маурисио Почеттино ("ПСЖ", 56) каби мутахассислар ўрин олган.

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан уч маротаба ЕЧЛ ғолиблигини киритган бўлса ҳам атиги 7-ўринни эгаллади (59 очко).

Ўқилган: 708
Атлетико М Диего Симеоне Европа футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар "Барселона"даги дўстларига: Ҳавотир олманг, мен қайтаман
11:04
Ривалдо: Месси дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналду – иккинчи. Неймар учликка кирмайди
09:37
Райола: Ибрагимович Италияга кўчиб ўтиши шарт эмас
11:35