Клубларни рўйхатдан ўтказиш жараёни энди MyLeague онлайн платформаси орқали амалга оширилади

ЎзПФЛ янги мавсум учун клубларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлади.

Шу пайтга қадар клублар зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлагач ЎзПФЛга олиб келиб тақдим қилар эди. Эндиликда янги мавсум учун рўйхатдан ўтказиш жараёни ЎзПФЛнинг махсус электрон тизими – MyLeague онлайн платформаси орқали бажарилади.

Мазкур тизим янги мавсумдан эътиборан тест кўринишида татбиқ этилмоқда. Электрон тизимнинг афзаллик жиҳати шундан иборатки, клуб бунда рўйхатдан ўтиш учун тайёрлайдиган ҳужжатларини ҳар гал ЎзПФЛга олиб келиши талаб этилмайди. Клубнинг таъсис ҳужжатлари, стадион ва футбол мактабига оид ҳужжатлар, тиббий кўрик ва суғурта маълумотлари, асосий таркиб, U-21 ва U-18 жамоалари футболчилари билан тузилган шартномаларни бундан буён MyLeague онлайн платформасига юклаш мумкин бўлади. Қолаверса, мазкур тизим футболчиларнинг трансфер ва ижарага ўтиши жараёнини, унинг шартнома муддатларини тўлиқ мониторинг қилиб бориш, шунингдек, футболчилар ва мураббийларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириб бориш имконини тақдим этади.

Платформада ҳар бир клубнинг алоҳида саҳифаси мавжуд бўлади. Aйни пайтда ЎзПФЛда клублар вакиллари учун тренинг ташкил этилиб, онлайн платформадан фойдаланиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар бериб борилмоқда. Ҳозирга қадар “Бунёдкор”, “Пахтакор”, AГМК ва “Қўқон-1912” клублари вакиллари MyLeague платформаси билан танишди. Жорий ҳафта давомида Суперлиганинг қолган иштирокчи клублари учун ҳам тренинглар ташкил этилади.

Ўқилган: 1062
ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Про лига формати ўзгаради, жамоалар Ўзбекистон кубоги йўлида рақобатлашади
18:42
"Бунёдкор" икки нафар футболчи трансферини эълон қилди. Улардан бири Санжар Турсунов
10:43
“Ривожланиш кубоги-2020”: Ўзбекистон – Финландия 1:2
22:13