Мавсум-2020да ишлари у қадар юришмаган «Навбаҳор» ҳозирдан тайёргарликка зўр бера бошлади. Жумладан, жамоа раҳбарияти бир қатор футболчилар билан шартнома тузишга улгурди, шунингдек, Нўъмон Ҳасановни бош мураббий сифатида қолдирди. «Лочинлар» сафига қўшилган янги футболчилардан бири - «Андижон»да порлаган Фарҳод Мираҳматов. У Наманган клуби билан «1]1» кўринишида шартнома тузди. Шу муносабат билан футболчига юзланиб, айрим саволларга жавоб олдик.
- «Андижон»да етакчилардан бирига айланган ва янги мавсумда ҳам жамоада қолишингиз тахмин қилинганди. Бироқ кутилмаганда, «Навбаҳор»га ўтдингиз...
- «Навбаҳор»ни келаси йили ҳам бошқариши маълум бўлган Нўъмон Ҳасанов билан «Пахтакор» ўринбосарлар жамоасида бирга ишлагандик. Қисқасини айтганда, Наманганга айнан Нўъмон ака таклиф қилди. Бу мураббийни яхши билганим учун чорловга ижобий қарадим.
- «Андижон»да ишларингиз чакки эмасди. Айтингчи, жамоадан кетишингизга нима сабаб бўлди?
- Ҳа, «Андижон»да сал кам 3 йил ўйнадим. Шукрки, футболчи сифатида ўсишга эришдим, мухлислар орттирдим. Биласизми, мавсум ниҳояси етиши билан фаолиятимни совринлар учун курашадиган клуб сафида давом эттиришни дилимга тугиб қўйгандим. Менимча, «Навбаҳор» бу борада - яхши вариант.
- Мана, шонли тарихга эга «Навбаҳор» билан шартнома туздингиз, ҳозир нималарни кўзлаяпсиз?
- Асосийси, «Навбаҳор» охирги йилларда ўз олдига юқори вазифаларни қўймоқда. Насиб экан, совринларга даъвогар жамоа сафига қўшилдим. Энди унинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишим шарт. Эзгу ният билан келдим ва ўйлайманки, барчаси яхши бўлади.
- Ҳозирча, «Навбаҳор»нинг янги мавсум учун режаси расман маълум қилинмади. Бу борада футболчиларга қандайдир маълумот берилдими?
- Назаримда, жамоа ўз одатига кўра, юқори ўринларга интилади. Клубда аниқ мақсад борлиги сезилиб турибди.
- Ортда қолган мавсумдан қандай таассуротлар қолди?
- Ишонинг, эслашни хоҳламайман. Биринчидан, бутун дунё коронавирусдан азият чекди. Менимча, касаллик эпидемияси барчани қийин аҳволга солиб қўйди.
- «Андижон»га биринчи даврада молиявий муаммолар ҳам халақит берди. Ҳаттоки, жамоа «Пахтакор»га қарши ўйин олдидан тарқатиб юборилиши ҳам мумкин эди...
- Ҳамма шок ҳолатида эди. Шукрки, вазият вақтида тўғриланди.
- Суперлига-2020да ўз позициангизда энг яхши ўйнаган футболчини айта оласизми?
- Албатта, бу - «Пахтакор» вакили Фаррух Сайфиев. Таъбир жоиз бўлса айтаман, бу футболчи - ҳужумкор ҳимоячи.
- «Навбаҳор» ҳақида гап кетса, наманганлик мухлисларни эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Бироқ уларнинг босимига дош бериш осон эмас, бунга тайёрмисиз?...
Давоми бор. Ушбу СУҲБАТни тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин...