Почеттино "ПСЖ"нинг биринчи ўйинидаги дуранг ҳақида: Бироз афсусдаман. Биз ғалаба қозонишимиз керак

"ПСЖ" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Ла Лига 18-тур "Сент-Этьен" жамоасига қарши ўйинда қайд этилган дуранг натижа ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ушбу ўйин парижликларнинг Почеттино қўл остидаги илк учрашуви бўлди.

"Албатта, мен бироз афсусдаман, чунки биз "ПСЖ" шундай экан биз фақат ғалаба қозонишимиз керак. Тайёргарлик кўриш учун атиги 3 кун вақт бўлди. Кўп нарсаларни яхшилашимиз керак.

Бу натижани биз кутмаган эдик ва "Сент-Этьен" бунга ҳақли эди. Тўп билан ҳаракат қилишда устунликни оширишимиз керак. Ривожлантиришимиз керак бўлган нарсалар кўп", - дейди мураббий.

"ПСЖ" Франция чемпионатида 2-поғонада кетмоқда ва етакчи "Лион" клубидан 3 очко қолиб кетган.

Ўқилган: 1883
Маурисио Почеттино ПСЖ Сент-Этьен Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг тақвими
15:21
Бугун УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи старт олади
18:33
ЖЧ-2022 саралаши. Гуруҳдошларимиз Яман - Саудия Арабистони учрашувида дуранг натижа бўлди
22:51