“Токио-2020” Ташкилий қўмитаси давлат расмийларининг Олимпиадага келишига умид қилмоқда

“Токио-2020” Ташкилий қўмитасининг раҳбари Ёсиро Мори давлат расмийлари бўлажак Олимпя ўйинларига келиши мумкинлигига умид қилмоқда. Ёсиро Мори ташкилотчилар ҳозирнинг ўзида Дональд Трампни таклиф қилганликларини билдирди.

“Мен Европада ва АҚШда янги коронавирус туфайли пайдо бўлган вазиятни тартибга солинишини ва иложи борича кўпроқ одамлар Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларини келишларини истардим, – деди Ёсиро Мори “Yomiuri” газетасида эълон қилинган интервьюсида. – Эҳтимол, Токиога АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден келар. Биз ҳозирнинг ўзида АҚШ президенти Дональд Трампни таклиф қилдик. Уларни Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ кутиб олиши мумкин эди”.

“Турли мамлакатлар бир-бири билан нифоқликда ва қарама-қаршиликда бўлса ҳам, келинг буларнинг ўрнига бутун жаҳон билан бирдамлашайлик. Биз биргаликда коронавирусни қандай енгишни дўстона муҳокама қилган бўлардик”, – дея таъкидлади Ташкилий қўмита бошлиғи.

Ўқилган: 1035
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Боксчиларимиз навбатдаги йиғинга киришди
08:17
МДҲ мамлакатлари ўйинлари 2021 йил ёзига кўчирилади
18:45
Спорт курашлари ва дзюдо бўйича терма жамоаларимиз Японияга жўнаб кетмоқда
16:18