Гаттузога нима бўлди?

«Наполи» бош мураббийи ва «Милан» афсонаси Женнаро Гаттузо жиддий хасталикка йўлиқди. Унинг давоси борми? Сўнгги пайтларда ушбу мутахассис неаполликларнинг ўйинлари пайти кўзида боғич билан кўриниш берди. «Торино» билан ўйиндан кейин Гаттузо саломатлигида муаммоси борлигини тан олди.

«Аутоиммун касаллигим бор, яъни кўз миастенияси, - деди Рино. - Охирги 10 кун ўзимга келолмадим. Мазкур ҳолатда ўзини тамом бўлгандек сезаркан киши. Суткада 24 соат қийналдим. Фақат мендек тентак шундай ҳолатда ҳам ишлашни давом эттиради. Ҳозирги мурожаатим кўзгуга қараб ўзидан айб ахтарадиганларга қаратилган. Айниқса, болаларга: хавотир олманг, ҳаёт гўзал! Унинг юзига қўрқувсиз қарашингиз керак. Биламан, жамоадаги йигитлар мени бундай аҳволда кўриб, ачинишди. Ваҳоланки, сўнгги кунларда касалликни яширдим. Ўзим билан ўзим астойдил курашдим. Одамлар мени айни ҳолда кўришларини ўйлаб, қайғуга ботдим. Аммо буларнинг барини тўғри қабул қилиш, қийинчиликларни енгиб ўтиш керак. Ахир бундан ҳам даҳшатлироқ нарсалар бўлиши мумкин. Бир ой умрим қолгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди, аммо ишонинг, ҳали ўлмоқчи эмасман. Бу касаллик билан 10 йилдан буён яшаяпман. У мана учинчи мартадирки, мени енгишга уринмоқда, навбатдаги зарба анча кучли бўлди. Албатта, ҳаммаси ўнгланади, янада кўркамроқ бўламан. Ҳозирги аҳволим ёқимсиз, лекин бу ҳам ўткинчи ҳолат».

Бу қандай касаллик?

Миастения — ривожланиш ҳолатидаги аутоиммун хасталик бўлиб, турли мушакларда қисқа заифлашиш кузатилади. Гаттузонинг хасталиги кўз миастениясидир. Ушбу аъзода хасталик птоз (қовоқ осилиши), диплопия (тасвирларнинг иккита кўриниши), кўз олмаларининг ёнга ҳаракати билан намоён бўлади. Юклама ортган паллада асаб симптоматикаси мураккаблашади, беморнинг боши ва кўзларида оғриқ сезилади.

Женнаро 10 йилдан буён хаста

Ринодаги ушбу касаллик 10 йил аввал, «Милан»да фаолият юритаётган кезлари аниқланганди. Transfermarkt.ru маълумотларига кўра, кўриш қобилияти сусайгани сабабли футболчи Гаттузо мавсум-2011|2012да 309 кунни майдон четида ўтказган.....


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин...


Ўқилган: 738

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Яна "Фиорентина"дан "ўмариш"...
09:20
Два матча женской сборной и ситуация вокруг всего этого.
21:09
«Боруссия Д» Клуби «Челси» Футболчисига Қизиқиш Билдирмоқда
09:58