Почеттино "ПСЖ" ҳақида: Бу ерда чиройли ғалаба қозониш керак. Ўйинчилар ушбу футболкага мос бўлиши лозим

"ПСЖ" клубининг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино янги лавозимга тайинланганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинчилар ушбу футболкага мос эканлигини исботлаши керак. Биз жуда ҳам катта клубдамиз, бу ерда шунчаки ғалаба қозониш муҳим эмас. Чиройли ғалаба қозониш лозим.

Тартиб – энг муҳими. Ҳурмат ва дўстлик ҳам шулар жумласидан. Бу нафақат футболчилар, мураббийлар балки клубда фаолият юритаётган ҳамма ҳаммага тегишли.

Биз бу ерга клуб ва ўйинчиларга ўзлари истаётган нарсага эришишлари учун кўмак бериш учун келдик. Айнан – совринлар ютиш учун. Биз барча кейинчалик эргашадиган менталитет ва ўйин фалсафасини қуришни истаймиз", - дейди Почеттино.

Ўқилган: 1188
Маурисио Почеттино ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Каземиро: Ҳужумчиларимиз ажойиб ўйин кўрсатишди
16:54
"Ювентус" ўйинга келиб таркибни эълон қилди, бироқ рақиб йўқ
23:55
Golden Boy совринига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
22:27