Месси "Барселона" клубининг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

"Барселона" клуби кеча кечги пайт икки кунлик ҳордиқдан сўнг машғулотларга қайтди.

Умумий гуруҳ машғулотларида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳам шуғулланди.

Аргентиналик футболчи Ла Лиганинг сўнгги "Эйбар" жамоасига қарши ўйинида жамоаси таркибида иштирок этмаган эди, бош мураббий футболчига оёғидаги кичик жароҳат туфайли қўшимча дам олиш куни берган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" клуби 3 январь куни Испания чемпионати доирасида "Уэска"га қарши майдонга тушади.

Ўқилган: 1232
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" клуби "Осасуна"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:46
Жозе Моуриньо: Саутгейт клуб мураббийлари ўйинчиларга босим ўтказмоқда деди. Ким? Уларнинг қайси бирига қўнғироқ қилибди?
15:11
Биринчи лига. ЎзПФЛ бадал пулини икки баробар камайтирди
14:07