Мактаб ўқувчилари қаҳрамонлари билан учрашишди

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 243-сонли умумтаълим мактабида спортчи-ўқувчилар билан учрашув ўтказилди.

Тадбир Халқ таълими вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, дзюдо бўйича терма жамоа бош мураббийи, Олимпия ўйинлари ғолиби Илиас Илиадис, халқаро тоифадаги ҳакам Рамзиддин Саидов, мураббийлар ҳамда таниқли дзюдочилар иштирок этди.

«Спорт мамлакатни дунёга янада танитишда энг катта воситалардан бири ҳисобланади. Спортчи сабаб Олимпиада ва жаҳон чемпионатлари, халқаро мусобақаларда мамлакат мадҳияси янграйди, байроқ баланд кўтарилади. Бугун сизлар билан учрашиш учун бу ерга келган акаларингиз, яъни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам кўп йиллардан бери ўз натижалари билан юртимиз довруғини дунёга янада ёйишмоқда. Кеча пойтахтимиздаги муҳташам «Ҳумо Арена» саройида ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев «Ёшлар Форуми»да иштирок этдилар. Юртбошимиз кечаги учрашувда яна бир бор ёшларга катта ишонч билдираётганлари, Ўзбекистоннинг келажаги айнан уларнинг қўлида эканини алоҳида таъкидладилар. Фурсатдан фойдаланиб, сиз ўқувчиларга омад, ўзингиз танлаган соҳада улкан ютуқларга эришишингизни тилайман», – деди Азизжон Камилов.

Таъкидлаш жоиз, 243-сонли умумтаълим мактаби нафақат пойтахтимиз, балки республикамиздаги истеъдод ва иқтидорлар жам бўлган илм масканларидан бири ҳисобланади. Мактабда дзюдо, каратэ, таэквондо, бокс сингари олимпия оиласига мансуб спорт турларидан мамлакат ҳамда халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади.

Дўстона, самимий ва жуда ҳам қизиқарли руҳда ўтган учрашувда Диёрбек Ўразбоев, Ҳикматуллоҳ Тўраев, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Бекмурод Олтибоев, Камолиддин Расулов каби полвонларимиз ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. Илиас Илиадис, Камол Муродов ва Рамзиддин Саидов ўзларининг кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб ёшларга фаолиятларида ас қотадиган тавсиялар беришди.

Ўқилган: 1090
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лозаннада учинчи ўсмирлар қишки Олимпиадаси якунланди
11:03
Содиқ Сафоев: Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олиш олдимиздаги асосий вазифа
13:33
Миразизбек Мирзаҳалилов делегациямизнинг йигирманчи йўлланмасига муаллифлик қилди
10:16