“Сурхон” – “Пахтакор” учрашувида киритилган иккинчи гол автогол деб топилди

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Пахтакор” учрашувида (0:6) тошкентликлар томонидан киритилган ва Драган Черан ҳисобига ёзилган иккинчи гол ЎФА ҳакамлар ва инспекторлар бўлими томонидан ўрганиб чиқилди ва автогол деб топилди.

Ўйин қайдномаси ва ҳакам рапортига ҳам ўзгартириш киритилди.

Coca Cola Суперлига, 20-тур
24 октябрь, шанба
СУРХОН – ПАХТАКОР 0:6
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Голлар: Эрен Дердийок, 41 (0:1), Асрор Ғофуров, 43 автогол (0:2), Акромжон Комилов, 45+1 (0:3), Игорь Сергеев, 53 (0:4), Жалолиддин Машарипов, 60 (0:5), Жавоҳир Сидиқов, 79 (0:6).

Ўқилган: 2844
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Диего Форлан: "Атлетико" совринлар учун курашга қўшилади. Суарес – жуда ҳам яхши трансфер
08:31
Испания чемпионати, 9-тур. "Реал" Мадрид – "Атлетик" 1:0
07:13
Левандовски "Барселона"га ўтиб кетишга яқин
12:41