Йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар: Якуний учлик аниқ

Coca Cola Суперлигаси ушбу мавсуми якунига етганидан хабарингиз бор. Мавсум давомида ЎзПФЛ ойнинг энг яхши футболчиси, мураббийи ва голини аниқлаб келди. Йил якунида эса, анъанага кўра турли номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди.

ЎзПФЛ бу йилги мавсум якунида бир нечта номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш тизимига бироз ўзгартириш киритди. Олдинги мавсумларда йил лауреатларини аниқлашда уларнинг ойма-ой тўплаган очколари йиғиндиси ҳисобга олинар эди. Бу йил энг яхшиларни аниқлаш учун якунда ҳам Coca Cola Суперлигаси клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар овози ҳисобга олинди. Бунда мавсум давомида ой ғолиблари сифатида энг кўп очко тўплаган уч нафар мураббий ва футболчига ЎзПФЛ номзодлари қўшилган ҳолда – жами 4 нафар номзод иштирок этишини аввалроқ хабар қилган эдик.

Ҳозирга келиб, барча номинациялар учун мураббийлар ва сардорлар овозлари бериб бўлинди. Овозлар ҳисобланиб, энг яхшилар орасида кучли учлик аниқланди.

Игорь Сергеев (“Пахтакор”) — 16 гол, 2 узатма
Бобир Абдухолиқов (“Насаф”) — 17 гол
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”) — 6 гол, 14 узатма

Ғолиб йил якунида энг яхшиларни тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Ўқилган: 1458
Йилнинг энг яхшилари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистонлик мутахассислар ОФК қўмиталари аъзолигига тайинланишди
19:52
“Бухоро”нинг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?
20:16
Вазиятлардан фойдаланмаслик очко йўқотишга олиб келди
04:46