Шота Арвеладзе: Рақиб финалда ўйнашни биладиган жамоа

Намангандаги “Марказий” стадионида Coca Cola Ўзбекистон Кубоги финалидан олдин икки жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг кейинги қисмида “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ва жамоа сардори Егор Кримец иштирок этишди.

“Ўйин қизиқарли ва қийин кечиши аниқ. Деярли бутун мавсум давомида барқаро ўйнадик. Майдонга ўйинга ҳар жиҳатдан тайёр футболчилар тушади. Совринлар ютиш доим ёқимли. Эртага ҳам соврин ютишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Арвеладзе. “Ҳеч бир жамоа бирор совриндан кейин тўхтаб қолишни истамайди. Биз ҳам янги-янги ғалабалар учун ҳаракат қиламиз. Рақиб кучли жамоа эканлигини барча билади. Улар финалда қандай ўйнашни биладиган жамоа”.

“Бида ҳар қандай таркиб жановар. Улар мавсум давомида кўп нарсани исботлаб улгуришди. Рақибимиз яхши жамоа. Аввалги икки финалда ҳам уларга қарши ўйнаганмиз. Барқарор мавсум ўтказдик деб ўйлайман. Финал қийин ва қизиқарли кечади”, - деди Арвеладзе.

Егор Кримец: “Финал ўз номи билан финал”

“Пахтакор” сардори Егор Кримец финал ўйинида жамоа яхши кайфиятда майдонга тушишини айтди.”Финал ўз номи билан финал. Бир ўйинга ҳар қандай жамоа тайёрлана олади. Шундай экан, эртага ўйин осон кечмаслиги аниқ. Жамоанинг кайфияти яхши. Барча масъулиятни ҳис қилиб турибди. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз ва ўйингача барча яхши кайфиятда етиб келишига умид қиламиз. Эртага барча водий аҳлини стадионга таклиф этаман”, - дейди Кримец.

Ўқилган: 1022
Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АГМК - "Навбаҳор" учрашувида дуранг қайд этилди, "Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Металлург"га ютқазиб қўйди
20:57
Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Туркияга мағлуб бўлди
00:53
Футзал, 3-тур. Иккинчи кунги натижалар
02:10