Месси келажаги борасидаги қарорни "Барселона" президентлиги сайловидан кейин қабул қилади

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси ўз келажаги борасида аниқ бир қарорга келгани йўқ.

Аргентиналик футболчи кейинги мақсадлари борасидаги муҳокамаларни 24 январь куни бўладиган каталония клуби президентлигига сайловгача суриб қўйган. Месси клубда қолиш ёки кетиш қарорини қабул қилишдан олдин "Барселона"нинг янги президентини эшитмоқчи.

Шу ёзда жамоа сардори клубни тарк этмоқчи бўлди ва трансфер қилишларини сўраб мурожат йўллади. Бироқ "Барселона" клубининг собиқ раҳбари Жозеп Бартомеу унинг талабани рад этган эди.

Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Январь ойида футболчи бошқа жамоалар билан музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлади.

Ўқилган: 2435
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
21:23
Англия чемпионати, 36-тур. "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" 1:2
02:51
“Сурхон” – “Пахтакор” учрашувида киритилган иккинчи гол автогол деб топилди
21:14