Ўзбекистон Coca Cola кубоги билан суратга тушишни истайсизми?

0 декабрь куни Намангандаги “Марказий” стадион Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020 финал учрашувини қабул қилади. Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйинида AГМК ва “Пахтакор” ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Финал учрашуви олдидан 19 декабрь санасида футбол ишқибозлари Ўзбекистон Coca Cola кубоги билан суратга тушиш имкониятига эга бўлишади. Шу куни мамлакат кубоги соврини Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда мухлислар эътиборига ҳавола қилинади.

Истаган футбол ишқибози 19 декабрь куни соат 16:30 дан бошлаб “Марказий” стадионга ташриф буюриб, Ўзбекистон Coca Cola кубоги умумий фонида бош соврин билан фотосуратга тушиши мумкин бўлади.

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020 финал учрашуви 20 декабрь куни соат 15:00 да Намангандаги “Марказий” стадионда бошланади.

Ўқилган: 822
Ўзбекистон кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду коронавирус ҳақида: Коронавирусга тестлар ёлғон маълумот кўрсатмоқда
11:01
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун “Ривожланиш кубоги”да иштирокини бошлайди
14:55
“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Саутгемптон”ни мағлуб этолмади
02:18