ЎФA 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиради. Ҳусусан, ЎФA 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборди. Ушбу турнирнинг мезбони чемпионатни ўтказиш саналарини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу ўринда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2027 йилги Осиё кубогини юртимизда қабул қилиш бўйича сўровни қайтариб олган ҳолда, Марказий Осиё мамлакатлари футбол уюшмалари билан биргаликда кейинги Осиё кубоги беллашувларини айнан ҳудудий ўтказишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, ЎФA томонидан ФИФA таснифига кирувчи U17 ҳамда U20 Жаҳон чемпионатларини Ўзбекистонда қабул қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича амалий иш олиб борилмоқда.

Ўқилган: 1067
U-23 Осиё чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон - Сурия учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум
11:27
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси машғулотларни бошлади
14:55
Равшан Эрматов, Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов наманганлик мухлислар билан учрашди
22:40