Мақсад – селекцион мусобақаларга эътиборни кучайтириш

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларини шакллантириш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси ўринбосари в.б. Шерзод Ташматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бошқарма бошлиғи Музаффархўжа Раҳматхўжаев, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти раҳбари Рашид Маткаримов, шунингдек, кўплаб ўзбек спортининг тажрибали мутахассислари иштирок этишди.

Ушбу йиғилиш кун тартибидан иқтидорли ёш спортчилардан саралаб олинган ҳамда шакллантирилган ўсмирлар ва ёшлар жамоалари билан ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш механизми, Ханчжоу-2022 Осиё ва Параосиё, Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари каби йирик мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш, мураббийларнинг малакасини ошириш учун кўплаб маҳаллий ва халқаро ўқув-тренингларини ўтказиш каби масалалар ўрин олди.

Учрашув давомида мутасаддилар томонидан ҳар бир спорт мактабларида, федерация ва ассоциацияларда мазкур масалалар юзасидан тегишли ишлар олиб бориш, айниқса, селекция масалаларига катта эътибор қаратиш каби вазифалар белгилаб берилди.

Ўқилган: 1728
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тель-Авив “Катта дубулға” мусобақасига қуръа ташланди
13:57
Владимир Назлимов: Бутун умрим давомида Ўзбекистонни биламан
13:40
Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгашига янги раҳбар сайланди
13:47