Расман: Тошкент 2025 йил ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади

Ўмоннинг Маскат шаҳрида Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг навбатдаги Бош Ассамблеяси ўз ишини якунламоқда. Қитъамизда Олимпия ҳаракатининг яқин ва истиқболдаги келажаги, режалари белгилаб олинаётган мазкур тадбирда ўзбек спорти учун ҳам унутилмас воқеликлардан бири содир бўлди.

Хабар берганимиздек, кеча ҳамюртимиз Отабек Умаров ООКнинг вице-президенти бўлиб сайланган эди. Бугун Отабек Муҳаммадалиевич Бош Ассамблеяда расман ООКнинг раҳбарияти қаторидан жой олди. Тадбир давомида кун тартибидан ўрин олган масалалардан бири – 2025 йил қитъамизда ўтадиган ёшлар Осиё ўйинларининг мезбони ва ООК ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлди.

Ассамблеяда Тошкент шаҳрининг 2025 йил бўладиган IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши расман тасдиқланди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳамда ООК ўртасида мусобақанинг ўтказилиши борасида шартнома имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби, “Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинлари директори Ойбек Касимов ҳамда Қўмитанинг раис ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари қатнашишди. Тошкентнинг 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши юзасидан тузилган шартномага ООК президенти Шайх Аҳмад Аҳ Фаҳад Ал Сабах, ООК вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Иззатбек Джураев имзо чекишди.

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари Янги Ўзбекистоннинг қай даражада ривож топаётганини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатиш учун қулай имкониятдир. Ушбу мусобақа давомида юртимизга 5000 нафардан зиёд меҳмон келиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида зиммамизда улкан вазифа турганини англатади. Ишончимиз қомилки, Президетимизнинг эътибори, Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан мазкур йирик комплекс мусобақани юқори савияда ташкил эта оламиз.

Ўқилган: 1444
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Биринчи лига. 12-тур учрашувлари расмийлари
07:52
Футболчилар билан шартномалар имзоланишда давом этади
05:15
CAFA U-15 Girls Championship-2019 мусобақаси олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
13:42