"Вест Бромвич" клуби бош мураббийини бўшати юборди. Жамоани Эллердайс қабул қилиб олади

"Вест Бромвич" клуби бош мураббий Славен Билични истеъфога чиқариб юборди.

Жамоанинг янги бош мураббийи этиб Сэм Эллердайс тайинланади. Мутахассис билан қисқа муддатли шартнома тузилган.

66 ёшли англиялик мутахассис 2018 йилнинг май ойида "Эвертон" клубидан бўшатилганидан буён ишсиз юрган эди.

Таъкидланишича, Эллердайс "Вест Бромвич" клубини якшанба куни Англия чемпионатининг 14-тур "Астон Вилла" жамоасига қарши ўйинга олиб чиқади.

Мусобақа жадвалида "Вест Бромвич" охиридан битта олдинги 19-ўринда кетмоқда.

Ўқилган: 660
Англия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман. "Уотфорд" янги бош мураббийни эълон қилди
12:46
Ван Дейк "Ливерпуль" билан шартномасининг муддатини узайтирмоқчи
20:42
“Манчестер Юнайтед” жамоаси биринчи бор ушбу мавсумда ўз уйида ғалаба қозонди
05:12