«Бунёдкор» академияси тарбияланувчилари иборат жамоа бугун Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида старт олган «Ҳоким Кубоги»да иштирок этмоқда.
Ғулом Ҳалимтоев ва Улуғбек Боқиев мураббийлигидаги жамоамиз бугун турнирдаги илк ўйинини мезбонларга қарши ўтказди. Қизиқарли баҳс голларга бой тарзда ўтиб, 5:5 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, «Ҳоким Кубоги»да 6та жамоа қатнашмоқда. Булар – ОДЮШОР (Қозоғистон), «Актобе» (Қозоғистон), «Фрунзе» (Қирғизистон), «Оренбург» (Россия), «Носта» (Россия) ва «Бунёдкор-2006». Барча жамоалар бир гуруҳда ўзаро ўйнаб чиқишади. «Бунёдкор-2006» эртага ОДЮШОРга қарши майдонга чиқади.
«ҲОКИМ КУБОГИ»
«АКТОБЕ» - «БУНЁДКОР-2006» - 5:5
«Бунёдкор-2006»: Миржалол Азимов, Шамсиддин Турсунмаҳамадов, Отабек Болтаев, Азизбек Тўлқинбеков, Озод Аҳмедов, Шаҳобиддин Пўлатов, Камрон Юсупов, Шоҳруҳ Қаҳҳоров, Абдуҳамид Икромов, Абдураҳим Исмоилов.
Захирадан тушганлар: Ҳасан Каримов, Хусан Каримов, Муслим Жамолиддинов, Абдураҳмон Абдусаматов, Сардор Убайдуллаев, Аюбхон Асроров.
Голлар: Абдуҳамид Икромов (13), Отабек Болтаев (24), Шаҳобиддин Пўлатов (33), Камрон Юсупов (52), Аюбхон Асроров (90+3).
"Бунёдкор" тарбияланувчилари Қозоғистонда
Ўқилган: 2193